2020 — тарихдаги энг ёмон йил — «Time»
Американинг нуфузли «Time» журнали янги сонининг муқовасига «2020» рақами «қон билан ўчирилган» суратни жойлаштирди. Бу рамзий тасвир орқали журнал якунланаётган йил тарихда энг ёмони бўлганига ишора қилмоқда.
TIME's new cover: 2020 tested us beyond measure. Where we go after this awful year https://t.co/5raFYUSgeZ pic.twitter.com/im3NWiBqJC
— TIME (@TIME) December 5, 2020
Журнал ходимлари 2020 йилни бунчалик ёмон кўришига асосий сабаб — коронавирус пандемияси. АҚШ касалликни юқтиришлар сони бўйича дунёда биринчи ўринда.
Ушбу муқовага боғланган мақолада танқидчи Стефани Захарек тўғри қайд этганидек, айни пайтда сайёрамизда яшаётган ҳеч ким бунақа балони кўрмаган.
«Агарда 2020 йил антиутопия фильм бўлганида, эҳтимол, томошабинлар 20 дақиқасини кўрибоқ телевизорни ўчириб ташлашган бўларди. На ғазабланиш, на ҳаяжонланишни биласан, қандайдир тушуниксиз апокалипсис», — деган Захарек.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter