Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2022. Эроннинг АҚШга кучи етмади. Англия Уэльсга «раҳм қилмади»

ЖЧ-2022. Эроннинг АҚШга кучи етмади. Англия Уэльсга «раҳм қилмади»

Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида В гуруҳидан плей-оффга йўл олган жамоалар номи маълум бўлди.

Сўнгги турда Англия Уэльс дарвозасига жавобсиз 3та тўп киритди.

Эрон эса АҚШга бас кела олмади ва йўлланмадан қуруқ қолди.

ЖЧ-2022. В гуруҳи. 3-тур

Эрон — АҚШ 0:1
Гол: Пулишич (38). 

Эрон – Бейранванд, Ризоян, Пуралиганжи, Ҳусайни, Муҳаммади, Голизода (Ансарифард, 77), Ҳожисафи (Жалоли, 71), Иззатуллоҳи, Нуруллоҳи (Туроби, 71), Торимий, Озмун (Қуддус, 46).
АҚШ – Тернер, Дест (Мур, 82), Рим, Картер-Викерс, Робинсон, Адамс, Маккенни (Акоста, 65), Муса, Пулишич (Ааронсон, 46), Веа (Циммерманн, 82), Саржент (Райт, 77).
Огоҳлантиришлар: Адамс (43), Ҳусайни (77), Жалоли (90+6).

Уэльс — Англия 0:3
Голлар: 
Рэшфорд (50, 68), Фоден (52).

Уэльс – Уорд, Уильямс (Робертс, 36), Родон, Мифем, Дэвис (Моррелл, 59), Робертс, Ампаду, Рэмзи, Аллен (Колвилл, 81), Бэйл (Жонсон, 46), Мур, Жеймс (Уилсон, 77).
Англия – Пикфорд, Уокер (Александер-Арнолд, 57), Магуайр, Стоунз, Шоу (Триппьер, 65), Ҳендерсон, Райс (Филлипс, 57), Беллингем, Фоден, Кейн (Уилсон, 57), Рэшфорд (Грилиш, 75).

Огоҳлантиришлар: Жеймс (29), Рэмзи (61).

Шу тариқа 1/8 финалга Англия ва АҚШ йўл олди.

Энди 3 ноябр куни А гуруҳи ғолиби Нидерландия В гуруҳида 2-ўринни эгаллаган АҚШга қарши, 4 ноябрда В гуруҳи етакчиси Англия эса А гуруҳида 2-поғонадан жой олган Сенегал билан чорак финал йўлланмаси учун ўйнайди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг