Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2018. Уругвай нимчорак масаласини муддатидан аввал ҳал қилди (видео)

ЖЧ-2018. Уругвай нимчорак масаласини муддатидан аввал ҳал қилди (видео)

Фото: «fifa.com»

Жаҳон чемпионатининг «А» гуруҳида Уругвай ва Саудия Арабистони терма жамоалари беллашди. Ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди. 23-дақиқада бурчакдан оширилган тўпни Луис Суарес дарвозага аниқ йўллаб, жамоасига ғалаба келтирди.

«А» гуруҳи

Уругвай – Саудия Арабистони 1:0

Гол: 1:0 – 23 Суарес.

Уругвай – Муслера, Хименес, Касерес, Варела, Годин, Санчес (Нандес, 82), Весино (Торрейра, 59), Бентанкур, Родригес (Лаксальт, 59), Кавани, Суарес.

Саудия Арабистони – Ал-Увайс, Хавсавий, Аш-Шахроний, Ал-Бурайк, Ал-Булайхий, Ал-Жасим (Ал-Можавий, 44), Утайф, Ал-Фараж, Ад-Досарий, Бахибрий (Канно, 75), Ал-Муваллад (Ас-Сахлавий, 78).

Шу тарзда ЖЧ-2018нинг дастлабки нимчорак финал иштирокчилари номи маълум бўлди. Унга кўра, Россия ва Уругвай ҳар иккала ўйинда ғалаба қозониб, плей-офф йўлланмасига эга чиқишди. Миср ва Саудия Арабистони терма жамоалари эса ЖЧдаги иштирокини гуруҳ босқичидан сўнг якунлашади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг