Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саудия учун тарихий кўрсаткич — энди фақат нефт эмас

Саудия учун тарихий кўрсаткич — энди фақат нефт эмас

Фото: Saudi Gazette

Саудия Арабистони иқтисодиётида нефтлашмаган секторнинг улуши 2023 йилда 50 фоизга етиб, подшоҳлик тарихидаги энг юқори кўрсаткичга айланди. Бу ҳақда мамлакат иқтисодиёт ва режалаштириш вазирлиги маълум қилди.

Пулга чаққанда, нефтдан холи секторнинг иқтисодиётга улуши 1,7 триллион саудия риали (453,3 млрд АҚШ доллари атрофида)ни ташкил этди. Нефт билан боғлиқ бўлмаган иқтисодиёт соҳасининг юқори кўрсаткичларига асосий сабаб сифатида сўнгги икки йил мобайнида нодавлат инвестицияларнинг 57 фоиз ўсиши кўрсатилмоқда. Ўтган йили нефт билан боғлиқ бўлмаган секторга хусусий инвестициялар миқдори 959 миллиард риал (тахминан 255,7 млрд доллар)ни ташкил этди.

Аввалроқ Саудия Арабистони статистика бош бошқармаси подшоҳликнинг нефт экспортига боғлиқ иқтисодиёти 2023 йил якунлари бўйича 0,9 фоизга қисқарганини, ҳолбуки бу кўрсаткич бир йил муқаддам 8,7 фоиз ўсганини қайд этганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг