Зойир Мирзаевга икки маслаҳатчи тайинланди

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги тизимида бир қатор тайинловлар амалга оширилди. Жумладан, вилоят ҳокимига 2 нафар маслаҳатчи тайинланди.
Очилов Фарҳод Эшонович – Вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси – вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи. Мақоми ўринбосарга тенглаштирилиб, вилоят ҳокимлиги биносида иш олиб боради.
Авазов Азамат Ғиёсович – Вилоят ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси. Бунгача Ғузор тумани ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter