Зойир Мирзаев олис тоғ қишлоғидаги йиғинда мақом куйлади
Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев Тошкент вилоятининг олис Пском қишлоғига борди.
Маълумотларга кўра, яқин 25 ичида қишлоққа вилоят ҳокимлари ташриф буюрмаган.
Зойир Мирзаев бу ерда аҳоли мурожаатларини тинглади, журналистларга интервью берди.
Шунингдек, вилоят раҳбари тоғ қишлоғида тунаб қолган. Гулхан ёқилиб маданий тадбир ўтказилган.
Ушбу тадбирда Зойир Мирзаев йиғилганларга мақом ҳам куйлаб берган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Шаҳрисабзда ўтган ёшлар фестивалида ҳам Мирзаев мақом ижро этгани видеоси эълон қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter