Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зойир Мирзаев Чироқчида калтакланган педагогга фахрий ёрлиқ берди

Зойир Мирзаев Чироқчида калтакланган педагогга фахрий ёрлиқ берди

Жорий йилнинг апрель ойида Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги 134-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси Шоҳнур Оққўзиев ўқувчилардан бирининг акалари томонидан калтаклангани кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди. Мазкур масалага жамоатчилик эътибор қаратиб, ўқитувчининг ҳақ-ҳуқуқлари борасида ўз қарашларини маълум қилишганди.

Ўшанда Қашқадарё вилоят ҳокими ўқитувчининг пластик картасига узоқ ҳудудга қатнаб ишлаётгани туфайли йўлкира ҳақи учун 10 млн сўм пул ўтказиб берган.

Маълум бўлишича, куни кеча ўтказилган байрамда бу ўқитувчига яна эътибор қаратилган.

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, вилоят раҳбари томонидан байрам дастурида бир қатор ўқитувчилар алоҳида эътироф этилиб, «Фахрий ёрлиқ»лар билан тақдирланди:

Оққўзиев Шоҳнур Нодир ўғли – Қарши туманидан Чироқчи туманидаги 90 км масофадаги олис мактабда таълим беради.

Жўраева Меҳри Раҳимжоновна – Қарши шаҳридан Деҳқонобод туманидаги 90 км масофадаги олис мактабда таълим беради.

Бекназаров Лазиз – Қарши туманидан Миришкор туманидаги 60 км масофадаги олис мактабда таълим беради.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг