Зўравон иш берувчи ҳибсга олинди
Россия Федерациясининг Волгоград вилоятига ишлаш мақсадида борган Ўзбекистон фуқаролари қийин аҳволда қолади ва берилган ваъдалар ёлғон эканлигини билади.
Маълум бўлишича, фуқаролар иш берувчи томонидан барча ҳужжатлари олиб қўйилиб, куч ишлатилган ва мажбурий меҳнатга жалб қилинган. Ойлик иш ҳақидан дарак ҳам бўлмаган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Волгоград шаҳридаги вакили ушбу мурожаатни ўрганиш мақсадида зудлик билан Волгоград вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбарияти билан корхонага рейд уюштирилди. Рейд давомида вилоятнинг барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари иштирок этди.
Натижада иш берувчи ҳибсга олиниб, жиноий жавобгарликка тортилди. Барча юртдошларимизнинг паспорт ва ойлик маошлари олиб берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter