Зомин ва Бахмал учун махсус прокуратура ташкил этилади
Президентимизнинг жорий йилнинг 27 апрелида «Жиззах вилоятида табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижросини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Жиззах вилоятининг Зомин ва Бахмал туманларида табиатни муҳофаза қилиш, табиий ҳудудлар эгаллаган ерлар ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ҳудуднинг экологик ҳолатини яхшилаш мақсадида Бош прокуратура, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Бош прокуратура тизимида 8 нафар штат бирлигидан иборат бўлган Зомин табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат ва ерлардан ноқонуний фойдаланишни бартараф этиш бўйича ихтисослаштирилган прокуратура ташкил этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter