Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зокиржон Алматов жамоат тартибини сақлаш бўйича Бухородаги ишлар билан танишди

Зокиржон Алматов жамоат тартибини сақлаш бўйича Бухородаги ишлар билан танишди

Жорий йилнинг 23 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири маслаҳатчиси, генерал-полковник Зокиржон Алматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ вакиллари Бухоро вилоятига ташриф буюриб, ИИБ ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари билан учрашди.

Йиғилишда генерал-полковник Зокиржон Алматов ўзининг хотиралари ва Президент томонидан олиб борилаётган сиёсатнинг аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталиб, вилоятдаги маҳалла оқсақолларига бу эзгу сиёсатнинг мақсадини ҳар бир хонадонга етказиш, униб ўсаётган ҳар бир ёшни ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш лозимлигини таъкидлади.

Тадбирда ҳудудлардаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқаролар осойишталигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш йўналишида олиб борилаётган ишлар ҳам таҳлил қилинди.

Тадбирда вилоят ҳокими Ўктам Барноев, Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев иштирок этди.

Тадбирда шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари, хотин-қизлар қўмитаси раҳбарлари, «Нуроний», «Маҳалла» жамғармалари вакиллари, имом-хатиблар, фаол, иқтидорли ёшлар ҳамда бир гуруҳ ички ишлар ходимлари ҳам қатнашди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан ички ишлар органларида ёш кадрлар салоҳиятини ошириш тизимини яратиш, уларнинг касбий маҳоратини юксалтириш учун ҳурмат ва обрўга эга бўлган ходимларнинг ички ишлар органларидаги бой амалий тажрибасидан фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси лавозими киритилиб, З.Алматов ушбу лавозимга тайинланган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг