Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зоҳид Рисқиев автоҳалокатдан кейин илк бор кўриниш берди

Зоҳид Рисқиев автоҳалокатдан кейин илк бор кўриниш берди

Видеодан кадр

«Уммон» гуруҳининг собиқ хонандаси Зоҳид Рисқиев ўтган йили сентябр ойи охирларида автоҳалокатга учраганидан кейин илк бор ижтимоий тармоқларда кўриниш берди.

Тарқалган видеода у ўз мухлисларига салом йўллаган.

Қайд этилишича, автоҳалокатдан аввал ёзилган, аммо тақдим этилишига улгурилмаган қўшиқ ва клип яқин кунларда намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 29 сентябрь куни тахминан соат 23:00 ларда Зоҳид Рисқиев Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги Mega Planet савдо маркази олдида бошқарувидаги BMW машинаси билан ЙТҲга учрагани хабар қилинганди.

Ҳодиса оқибатида йўловчи, 1994 йилда туғилган Х.С. воқеа жойида вафот этганди.

Зоҳид Рисқиев эса жонлантириш бўлимига ётқизилиб, сунъий нафас олиш аппаратига улангани айтилганди. Унга «Бош мия очиқ жароҳати. Бош мия лат ейиши. Бош тепа соҳасининг эзилиб йиртилган жароҳати. Чап елка соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши. Кома 1-2 даража» ташхиси қўйилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг