Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда болаларни миграция таъсиридан ҳимоялаш бўйича лойиҳа ишга тушди

Ўзбекистонда болаларни миграция таъсиридан ҳимоялаш бўйича лойиҳа ишга тушди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва «UNICEF» ташкилоти Европа Иттифоқи кўмагида миграция таъсиридан болаларни ҳимоялаш бўйича лойиҳани ишга туширди. Ушбу лойиҳа Жануби-Шарқий ва Жанубий Осиё ҳамда Марказий Осиё минтақаларидаги саккизта мамлакатида, жумладан Ўзбекистонда амалга оширилади.

2020 йилнинг охиригача тўртта вилоятда – Бухоро, Фарғона, Сурхандарё ва Хоразм вилоятларида мазкур лойиҳа бўйича тадбирлар олиб борилади. Бундай оилалар ва болаларга васийлик ва ҳомийлик органлари, Хотин-қизлар қўмитаси, оилавий марказлар ва ноҳукумат ташкилотлари, шунингдек Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бўлинмалари томонидан вилоят ва туман даражасида ёрдам кўрсатилади.

Ушбу идораларнинг миграция таъсир кўрсатган оилаларга сифатли ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги салоҳиятини ошириш, шунингдек болаларни ҳимоя қилиш тизимидан фойдаланишни яхшилаш мақсадида Хотин-қизлар қўмитаси ва «UNICEF» яқиндан ҳамкорлик қиладилар. Ушбу лойиҳа доирасида муҳожирларнинг оилалари ва фарзандларининг эҳтиёжларини аниқлашга йўналтирилган тадқиқот ўтказилади.

«UNICEF»нинг ҳисоботига кўра, дунёнинг бошқа минтақаларига нисбатан миграция таъсир кўрсатган болаларнинг энг катта улуши Осиёга тўғри келади», - деди Саша Грауманн, «UNICEF»нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари. «Европа Иттифоқи кўмагида «UNICEF» муҳожир ота-оналари томонидан ташлаб кетилган болалар ҳамда транзит жараёнидаги болаларнинг янада яхши ҳимоясини таъминлашни мақсад қилиб олган. Умид қиламизки, Ҳукумат ва халқаро ташкилотларнинг биргаликдаги хатти-ҳаракатлари Ўзбекистонда болаларга васийлик қилиш тизимини такомиллаштиришга ўз ҳиссасини қўшади. Бунга болаларни зўравонлик ва ксплуатаси дан ҳимо лаш, соғлиқни сақлаш ва таълим сингари асосий хизматлардан фойдаланиш имкони тини, шунингдек уларнинг қонуний мақомини таъминлаш киради».

«Биз биргаликда муҳожирлар оилаларининг болаларини эътиборга оладиган бола ҳимояси бўйича барқарор сиёсатни таъминлашимизга ишонамиз»-деди Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева,- «Бундан ташқари, лойиҳани амалга ошириш БМТнинг Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг тавсияларини бажаришга имкон беради ҳамда Ўзбекистонда Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенсиянинг бажарилишини ташкил этиш масалалари бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш ишининг самарали бўлишига кўмаклашади»- деб қўшимча қилди у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг