Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зайнилобиддин Низомиддиновни водийдаги бозорда учратиб қолишди

Зайнилобиддин Низомиддиновни водийдаги бозорда учратиб қолишди

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов ва унинг биринчи ўринбосари Зайнилобиддин Низомиддинов Марғилоннинг деҳқон бозорига боришди.

Фарғоналик журналист Муҳаммаджон Обидовнинг ёзишича, у кутилмаганда «юқорининг галстуксиз одамлари»ни бозорда учратиб қолган.

Бозордаги шафтоли сотувчиси унга «меҳмонлар 1 кило шафтолини 12 сўмдан сотиб олиб, мириқиб ейишгани»ни айтади.

Обидовга кўра, Қудратилла Рафиқов ва Зайнилобиддин Низомиддиновнинг атрофида куч ишлатар тизимдан бирон киши, ҳатто участка инспектори ҳам бўлмаган, улар Марғилоннинг кечки бозорида «харидор» бўлиб сотувчилар, бошқа харидорлар билан кундалик турмуш, нарх-наво, Украина, Қорақалпоқ воқеалари, Конституциявий ўзгаришлар ҳақида сўзлашишган.

Эслатиб ўтамиз, Зайнилобиддин Низомиддинов Президенти Администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг