Водий вилоятларида электр ўчишига сабаб бўлган носозлик бартараф этилди
Водий вилоятларини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли «Л-524» электр узатиш тармоғида юзага келган носозлик «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ энергетиклари томонидан бартараф қилинди.
«Соат 12:40 да мазкур тармоққа кучланиш берилиб, водий вилоятлари истеъмолчиларига электр энергияси барқарор етказиб берилиши таъминланди.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида сутканинг тиғиз вақтларида электр энергияси етказиб беришга қўйилган вақтинчалик қисқа муддатли чекловлар олиб ташланди», дейилади Энергетика вазирлиги хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter