Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зангиотада 200 000 АҚШ долларига ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Зангиотада 200 000 АҚШ долларига ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари  билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Фуқаро Ж.У. Зангиота тумани, «Илғор» МФЙ ҳудудида давлат захирасида бўлган 0,5 гектар суғориладиган ер майдонини 200 000 АҚШ долларига сотишини айтиб, тегишли ҳужжатларни туман ер кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб бериши эвазига олдиндан 40 000 АҚШ долларини фуқаро Х.дан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг