Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Zamin Eco-Education» номли янги кенг кўламли лойиҳа тақдим этилди

«Zamin Eco-Education» номли янги кенг кўламли лойиҳа тақдим этилди

Фото: «Zamin» фонди

Дастурнинг очилишига бағишланган тантанали тадбир 5 май куни Нукусда бўлиб ўтди.

Қайд этилишича, «Zamin» фонди эко-таълимни замонавий турмуш тарзининг муҳим асоси деб ҳисоблайди ва атроф-муҳит борасида масъулиятли авлодни тарбиялашни мақсад қилган.

Эко-таълим атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича қарорларни қабул қилишда жамоатчилик фикрини ҳисобга олишга, жамоат ташкилотларини жалб қилишга ундайди. Эко-таълим барқарор ривожланишдаги муҳим омил ва самарали экологик сиёсатнинг асосидир.

Дастур Экологик таълим фонди (Дания Қироллиги), UNEP ва «Ted-Ed» билан ҳамкорликда амалга оширилиб, бир нечта мустақил таркибий қисмларни ўз ичига олади: «Eco-Schools», «Green Key», «Earth School» халқаро лойиҳалари.

UNICEF ва FAO билан ҳамкорликда санитария ва гигиена, тўғри овқатланиш бўйича бир нечта маърифий тадбирларни ўтказилади. Болалар учун эко-оромгоҳ, эко-фестиваллар, давра суҳбатлари ва анжуманлар ташкил этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг