Юртимизда ҳаво кескин совуб, қор ва ёмғир ёғиши кутиляпти
18-20 ноябрда Ўзбекистон ҳудудларига Ғарбий Қозоғистон орқали Урал (Екатеринбург) ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, 18-19 ноябрда республика бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 18 ноябрда Бухоро, Навоий вилоятларининг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин. 19 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.
18-19 ноябрда республиканинг тоғ ҳудудларида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.
Республиканинг баъзи жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
18-20 ноябрда барча жойларда ҳарорат кечалари 8-13° совуқгача, шимолда 10-15° совуқгача, кундуз кунлари 0-5° совуқгача пасайиши кутилмоқда.
Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 10-15° га кам бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter