«Юридический»га киритиб қўйишни 30 минг АҚШ долларига баҳолаган аёл ниятига етолмади
12 июль куни ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментидан келиб тушган ҳужжатлар тўплами кўра, 25 июнь куни Юнусобод туманида яшовчи муқаддам судланган 54 ёшли Х.А. исмли аёл 44 ёшли М.Г. исмли аёлнинг ўғлини Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда берган. Ҳизмат ҳаққига 30 000 АҚШ доллари талаб қилган. Натижада келишилган пулнинг ҳаммасини олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинган.
Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter