Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юнусобод метроси қурилишидаги фожиа сабаблари очиқланди

Юнусобод метроси қурилишидаги фожиа сабаблари очиқланди

Фото:«Uza.uz»

Ўтган йили 18 декабрь куни Тошкент метрополитенининг янги қурилаётган Юнусобод йўналишида содир бўлган аварияда қурувчилар ҳалок бўлган эди.

Содир бўлган бахтсиз ҳодиса махсус текшириш комиссияси томонидан ўрганилди. Мазкур комиссия таркибига Давлат меҳнат инспекцияси вакили ҳам бириктирилган.

Ўрганиш натижаларига кўра, «бахтсиз ҳодисага хандак қиялик деворини мустахкамлаш ишлари жараёнида йўл қўйилган камчиликлар, лойиҳадан четланиш ҳолати мавжудлиги, ёғингарчилик сувлари ҳамда оқава қувурларидан сизиб чиққан сувнинг интенсив тупроққа шимилиши сабаб бўлган», дейилади Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот котиби хабарида.

Махсус текшириш комиссияси жабрланувчиларнинг қаромоғидаги шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида 4 та оиланинг ҳар бирига 261 миллион 938 минг 888 сўмдан, жабрланувчи яна бир оилага 281 миллион 62 минг 782 сўм бир йўла тўланадиган бир марталик нафақа пуллари белгиланди.

Шунингдек, марҳумларнинг қарамоғида бўлган меҳнатга лаёқатсиз шахсларга ойма-ой тўланиши лозим бўлган пул маблағлари ҳисоб-китоб қилиниб, амалга ошириш учун иш берувчиларга тақдим этилган.

Эслатиб ўтамиз, метро қурилишида қурбон бўлганларнинг 4 нафари Қашқадарё ва 2 нафари Самарқанд вилоятидан бўлган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг