ЮНЕСКО Ўзбекистонда яна бир ташаббусга бош қўшди
Тошкентда 2022 йилнинг 23 май санасида «Маданий мерос ва ижод платформаси» тадбири бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси ҳамкорлигида бўлиб ўтди.
Платформа мақсади
«Маданий мерос ва ижод платформаси»нинг мақсади Ўзбекистонда маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш ва ижодкорликни рағбатлантириш, барқарор туризмни ривожлантиришни таъминлашдан иборат. Бундан ташқари, маданий дастур ва ташаббусларни, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш бўйича ҳамкорлик асосларини қўллаб-қувватлаш ҳамда 2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси ҳисса қўшишни мақсад қилган.
Платформанинг олдига қўйилган вазифалар сирасига шунингдек, Ўзбекистонда маданий ва табиий меросни муҳофаза қилишни кучайтириш, маданий ва ижодий соҳаларни ривожлантириш ва барқарор туризмни ривожлантириш ҳам киради.
Унга кўра:
- Ўзбекистонда барча манфаатдор томонлар томонидан амалга оширилаётган маданий дастурлар/лойиҳалар/ташаббусларни доимий асосда аниқлаш ва хариталаш;
- Ҳамкорликни таъминлаш орқали амалга оширилаётган фаолият/лойиҳаларнинг қийматини ошириш;
- Маданият билан боғлиқ барча ишларни жорий сиёсат ва стратегиялар, аниқланган эҳтиёжлар ва ҳоказолар асосида мувофиқлаштирилган тарзда йўналтириш;
- Хариталаштирилган иш натижалари асосида маданий мерос соҳасида халқаро ҳамкорлик, алоқа ва ёрдамни кучайтириш, маҳаллий ва халқаро институтлар ҳамда барча манфаатдор томонлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик, фикр ва тажриба алмашиш учун майдонни таъминлаш.
Маданий мерос ва ижод платформаси бўйича учрашув давра суҳбати шаклида ўтказилди.
Маданий тадбирларни аниқлаш ва харитасини тузиш, шунингдек, соҳадаги ҳамкорлик ва қўшма ташаббусларни муҳокама қилиш учун БМТ агентликлари, элчихоналар, халқаро ташкилотлар, тармоқ вазирликлари ва маданият соҳасида фаолият юритувчи донор агентликлар бир жойга жамланди. Ушбу ҳамкорликнинг мақсади — маданият, туризм ва ижодкорлик борасидаги тадбирларни режалаштириш ва амалга оширишдан иборатдир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter