«Ёшлар форуми» ёшлар ва «катталар» ўртасида ҳақиқий кўприк бўлди
20-21 декабр кунлари пойтахтимизда иккинчи бор ташкил қилинган «Ёшлар форуми» нафақат юртимиз ёшлари балким унга спикер сифатида чақирилган вазирларнинг ҳам форуми бўлди десак муболаға бўлмайди.
Форум ёшларнинг саволларини тинглаш билан бир қаторда вазирларга янги қарорларни ёки ислоҳотларни амалга оширишга туртки бўлувчи ғояларни берди. Хусусан, Олий таълим вазирига билдирилган 24 соатлик кутубхона, тиббиёт учун етишмаётган ҳамда эскирган дарсликлар ўрнини эгаллаши лозим бўлган қўлланма ва китобларни таржима қилиш, Шерзод Шерматовга ягона онлайн ёшлар платформаси ишланмасининг тақдим этилиши, Маданият вазири билан автоклублар ташкил этиш ғояси шулар жумласидандир.
Шунингдек, бу форум кино ихлосмандларини ҳам четда қолдирмади. Ёдгор Саъдиевнинг мастер-класси том маънода барчанинг ёдида қолди. Райхон Уласенова, Алишер Узоқов, Умид Ҳамдамовлар билан бўлган давра суҳбати ҳам анча-мунча аудиторияни ўзида жамлай олди.
Бугунги кунда бутун жаҳонда Гендер тенглиги ҳақида жар солинаётган бир вақтда форумда ҳам бу масала ташкилотчилар назаридан четда қолмади. Ақида Ҳанум, Азиза Умарова, Шаҳноза Соатова каби аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилишда ўз қатъий позициясига эга мутахассислар билан бўлиб ўтган давра суҳбати ҳам қизларимизнинг жамиятдаги ўзларини қийнаган саволларга профессионал тарзда жавоб олишларига ёрдам берди.
Умуман олганда, форум ёшлар истакларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилган бўлса-да, у ердан нафақат ёшлар, балки мутасаддилар ҳам бир олам янги ғоялар генератори билан чиқиб кетишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter