Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ёлғончи беморлар» қайси вилоятларда энг кўп?

«Ёлғончи беморлар» қайси вилоятларда энг кўп?

Фото: Xabar.uz / Mdex-nn

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати 2022 йилда «Тез ёрдам» хизматига бўлган ёлғон чақириқлар статистикасини очиқлади.

«Тез ёрдам» хизматининг энг асосий вазифаси оғир аҳволдаги беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишдан иборат. Бироқ айрим пайтларда фуқаролардан тиббиёт бригадалари чақириқ манзилига ўз вақтида етиб бормагани ҳақидаги эътирозларни эшитиб қоламиз. Бунга эса аксарият ҳолларда ёлғон мурожаатлар сабаб бўлади.

Боиси мазкур вазиятда шифокорлар ҳақиқий ёрдамга муҳтож беморлар қолиб, ёлғон қўнғироқ эгаси ва унинг манзилини аниқлаш билан овора бўлади. Бу ҳолат «103» хизмати сифати ва тезлигига салбий таъсир этказмасдан қолмайди.

«Авваллари аҳолидан ёлғон чақириқлар жуда кўп бўлган. Бироқ коронавирус пандемияси даврида аксарият юртдошларимизда тиббий саводхонлик ва шахсий масъулият ортиб, улар «Тез ёрдам» хизматининг аҳамияти нечоғлиқ муҳимлигини англаб етишди. Натижада бугунга келиб, ёлғон ва асоссиз чақириқлар сони анча камайди», — деди Республика тез тиббий ёрдам марказининг Тез тиббий ёрдам хизматини мувофиқлаштирувчи диспетчерлик маркази раҳбари Давлатбек Йўлдошев.

2022 йилда «103» хизматига жами 5 минг 446 та ана шундай (ёлғон) мурожаат келиб тушди. Буни 2021 йилгиси билан таққосласак, 2 баробар камайган. Яхши!

Бироқ айрим ҳудудларда ҳамон ёлғон чақириқлар сони юқорилигича қолмоқда.

2022 йил давомида энг кўп ёлғон чақириқ Тошкент вилоятида қайд этилган — 1 минг 149 та (Ўзбекистондаги ёлғон чақириқларнинг 21 фоизи!). Кейинги ўринларда: Навоий (851) ва Фарғона (779) вилоятлари.

Энг кам ёлғон чақириқ Жиззах вилоятида рўйхатга олинган — 20 та!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг