Йўл четидан қовун-тарвуз олманг: Санэпидқўмита огоҳлантирди
Санэпидқўмита йўллар ёнидаги чодирлардан тарвуз ва қовун сотиб олмасликка чақирди.
Диетологлар фақат пишган қовунни – асосий овқатлар орасида, бошқа овқатлар билан аралашмасдан истеъмол қилишни маслаҳат беришади. Уни оч қоринга, шунингдек кечқурун 17.00-19.00 соатдан кейин истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
Углевод маҳсулотларини кечқурун истеъмол қилиш инсулиннинг кўпайиши ва ёғларнинг тўпланишига олиб келади. Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд: ошқозон яраси ёки гастритнинг кучайган даврида қовунни истеъмол қилмаслик керак.
Қовун юқори калория эмас – навига қараб 100 г. учун атиги 30-38 ккал.
Калория миқдори паст бўлишига қарамай, қовун юқори гликемик индексга эга ва шакар миқдори кўпайган (банан каби 60-65), шунинг учун у диабет ва семизликка мойиллар учун маъқул маҳсулот эмас.
Қовун асаб тизимига фойдали ва кайфиятни яхшилайди. Ҳомиладор аёллар учун В9 витамини ёки фолий кислотаси туфайли ҳомиланинг асаб тизими тўғри ривожланиши учун қовун истеъмоли тавсия этилади. Қовун ич қотиши, кўришни яхшилаш, юрак фаолиятини яхшилаш, остеопороз, рахит ёки псориаз, тери, соч ва тирноқларнинг ҳолатини яхшилашга ёрдам беради.
Қовун иммунитет тизимини мустаҳкамлашга ёрдам берувчи таркибида антиоксидантлар мавжуд: бета-каротин, муҳим фермент- супероксиддисмутаза ва фолий кислотаси.
Шу ўринда Санэпидқўмита йўллар ёнидаги чодирда тарвуз ва қовун сотиб олмасликка чақирди. Бундай полиз маҳсулотлари ва мевалар автотранспорт воситаларининг чиқиндиларидан токсик моддаларни ўзига ўзлаштиради ва соғлиқ учун зарарли ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter