Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон қовундан 16,7 млн. доллар фойда кўрди

Ўзбекистон қовундан 16,7 млн. доллар фойда кўрди

Фото: Xabar.uz

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июнь ойларида 11 та давлатга қиймати 16,7 млн AҚШ долларига тенг бўлган 79,9 минг тонна қовун экспорт қилган.

Қовун экспорти ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 16,8 минг тоннага ошган.

Ўзбекистон 2023 йилнинг 6 ойида энг кўп қовун экспорт қилган давлатлар:

— Қозоғистон – 35,7 минг тонна

— Россия – 29,3 минг тонна

— Қирғиз Р. – 12,6 минг тонна

— Беларусь – 1,3 минг тонна

— Тожикистон – 664 тонна

— Монголия – 143 тонна

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг