Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яйловларга эгалик қилиш, ижара ва вақтинча фойдаланиш ҳокимлар қарорига кўра амалга оширилади

Яйловларга эгалик қилиш, ижара ва вақтинча фойдаланиш ҳокимлар қарорига кўра амалга оширилади

Фото:«Xabar.uz»

Яйловлар тўғрисидаги қонун Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот»  каналида хабар берилди. 

Қонунга мувофиқ, яйловлар чорва моллари учун озуқа бўлган ўсимликларнинг табиий қопламига эга ерлардир. Тоғдаги яйловлар мавсумий бўлиб, улардан йилнинг фақат муайян вақтида фойдаланилади.

Яйловлардан фойдаланувчилар яйловлардан биргаликда фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш учун яйловлардан фойдаланувчилар бирлашмаларини ташкил этишга ҳақли.

Яйловлар доимий эгалик қилишга, ижарага ва вақтинча фойдаланишга ҳокимларнинг қарорига кўра берилиши мумкин.

Ўрмон фонди ерларида яйловлардан давлат ўрмон хўжалиги органларининг рухсатномаси бўйича фойдаланилади.

Яйловлардан фойдаланганлик учун ҳақ ер солиғи ёки ижара ҳақи тарзида ундирилади.

Яйловлардан фойдаланиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда тугатилади:

юридик шахс тугатилганда;

- жисмоний шахс вафот этганда;

- яйловлар берилган муддат тугаганда;

- бошқа мақсадда фойдаланилганда;

- оқилона фойдаланилмаганда;

- яйлов ерлари давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда;

-яйловлардан фойдаланишдан ихтиёрий равишда воз кечилганда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг