Айрим мавсумий ходимларга солиқ имтиёзлари берилиши мумкин
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар ипакчилик соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган – «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқди.
Қонун лойиҳаси билан Яйлов хўжаликларини ривожлантириш уюшмаси тизимининг субъектларида фаолиятни амалга ошираётган мавсумий ходимларга нисбатан вақтинчалик солиқ имтиёзлари қўлланилиши назарда тутиляпти. Ушбу давр мобайнида соҳадаги мавсумий ишчилар учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади.
Бундан ташқари, ҳужжат лойиҳаси билан солиқ тўловчиларнинг ипак қурти уруғини ва пиллани етиштиришдан, пиллани қайта ишлашдан, тайёр ипак маҳсулотларини ҳамда ипакчилик тармоғи учун ёрдамчи материалларни ишлаб чиқаришда айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод этилиши ҳам назарда тутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter