Яхши хабар: энди ФҲДЁда бир ариза билан бир неча ишни битириш мумкин
Жорий йил 1 сентябридан бошлаб фарзандли бўлган ота-оналар учун яна бир қулайлик яратилди. Унга кўра, бир қатор ҳужжат ишларини ФҲДЁда бир вақтнинг ўзида битириб олиш мумкин.
Давлат хизматлари агентлиги хабарига кўра энди:
- шифохонадан туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома олиш;
- ФҲДЁ органида туғилганликни қайд этиш;
- поликлиникага ҳисобга қўйиш;
- бир марталик «суюнчи» пулини олиш;
- яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйиш;
- болани давлат боғчасига навбатга қўйишни ФҲДЁ идорасида биргина ариза тўлдириш билан амалга ошириш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter