Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яшнободда дарахт кесганлардан 3,5 млрд сўмдан зиёд маблағ ундирилди

Яшнободда дарахт кесганлардан 3,5 млрд сўмдан зиёд маблағ ундирилди

Тошкент шаҳар прокуратураси ташаббуси билан Яшнобод тумани, Илтифот кўчаси 29 уй манзилида 105 та дарахтни ноқонуний кесиб ташлаган «Янги замон бино» МЧЖдан етказилган зарар ҳамда молиявий жарима сифатида ҳисобланган жами 3 млрд 514 млн 200 минг сўм миқдоридаги маблағ нақд пул шаклида ундирилди.

Шунингдек, прокуратура талаби билан, дарахтлар кесиб ташланган ушбу қурилиш майдони ўрнида, МЧЖ томонидан 200 туп ноёб ва қимматбаҳо манзарали дарахтлар келтирилиб эктирилмоқда.

Маълумот учун: ҳолат юзасидан прокуратура томонидан МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 198-моддаси 3-қисми ҳамда бошқа, жумладан, экология ходимларига қаршилик кўрсатиб, куч ишлатгани бўйича ЖК 219-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг