Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яшнобод тумани комплекс ривожлантирилади

Яшнобод тумани комплекс ривожлантирилади

Тошкент шаҳридаги Яшнобод туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.

Қарор лойиҳасига кўра, «2020-2022 йилларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури» тасдиқланади.

Дастурга мувофиқ, туманда йўл-транспорт инфратузилмаси, мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, соғлиқни сақлаш, спорт объектлари ва маданият марказлари фаолиятини яхшилашга доир 53 та лойиҳа амалга оширилади. Ушбу лойиҳаларга давлат бюджетидан жами 368 012,9 млн сўм маблағ ажратиш кўзда тутилган.

Қайд этилишича, туманда жойлашган 29-оилавий поликлиникаси янги бинога кўчиши муносабати билан унинг амалдаги биноси Яшнобод туман халқ таълим бўлими тасарруфига ўтказилади.

Шунингдек, тумандаги 14 та маҳалла фуқаролар йиғинлари «Замонавий маҳалла» лойиҳасига киритилмоқда.

Жорий ойнинг 20 июнига қадар қарор лойиҳаси билан танишиш, фикр ва мулоҳазаларни билдириш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг