Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Яшаётган уйимизни сотганингизда бир оғиз айтиб қўярсиз»

«Яшаётган уйимизни сотганингизда бир оғиз айтиб қўярсиз»

Тошкент шаҳридаги Diplomat International School ва ўраб олинган Сайилгоҳ кўчаси ҳудуди (Бродвей, Сайилгоҳ) акс этган фотосуратлар ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокама ва эътирозларга сабаб бўлди.

«Шаҳар маказидаги майдонни панжара билан жимгина ўраб оласиз, жамоатчилик «нега?», деса, панжараларни ечиб, ижтимоий тармоқларга суратларини «оқизасиз», сайловдан бир ҳафта ўтмай, ими-жимида жойига илиб қўясиз. Билдик, кучли одам экансизлар, қонунга ҳам, жамоатчилик фикрига ҳам тупурибсизлар.

Нега бу ер сизники бўлиб қолди? Қачон қайси аукционда қандай рақиблар иштирокида бу ерни ютиб, қарор чиқариб, кадастрлаб олгансиз деган саволларга жавоб берилмайди, табиий. Давлат тилига тупуриб, бир муддатгина олиб қайта илиб қўйган баннерларингиздан, пажаралар устунини олиб ташламай, аксинча маҳкамлатиб, атрофдаги дарахтларни кесиб юрганингиздан маълум эди катта одамлигингиз. Босаверинг газни, даврингиз келибди, давронингизни суринг, окалар!

Фақат битта нарса сўрасак майлими: уйимиз олдидаги майдонга навбат қачон келишини билсак бўладими? Яшаётган уйимиз тагидаги ерни сотиб юборганингизда, бизга бир оғиз айтиб қўярсизлар ҳеч йўқ?», деб ёзади блогер Шаҳноза Соатова.

Расмийлар ҳозирча ушбу ҳолатга изоҳ берганича йўқ. Жамоатчилик учун, халқ учун мўлжалланган ушбу ҳудуд нега ўраб олингани ва энди нега панжаралар олиб ташланаётгани сабаби аниқ эмас. Табиийки, бу уринишларга сарфланган пуллар учун ҳам жавобгарлик ҳозирча йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг