Ярим кечгача ва дам олиш кунисиз ишлашга барҳам беришмоқчи
Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича навбатдаги йиғилишда ҳар бир шахснинг дам олиш ҳуқуқи ҳақида меъёр қўшиш таклиф қилинган.
Конституциянинг 38-моддаси ҳозир қуйидагича: «Ёлланиб ишлаётган барча фуқаролар дам олиш ҳуқуқига эгадирлар. Иш вақти ва ҳақ тўлланадиган меҳнат таътилининг муддати қонун билан белгиланади».
Янги таклиф этилаётган ўзгартишга кўра қуйидагича баён этилади: «Ҳар бир шахс дам олиш ҳуқуқига эга. Меҳнат шартномаси бўйича ишловчига қонунда белгиланган иш вақтининг давомийлиги, дам олиш ва байрам кунлари, ҳақ тўланадиган ҳар йилги таътил кафолатланади».
— Бу ҳозир Меҳнат кодексимизда белгиланган, аммо энди конституциявий ҳуқуқ деб киритилади. Ходим ҳам бу менинг конституцион ҳуқуқим, деб баралла айта олади, — дея қўшимча изоҳ берган Акмал Саидов.
Бугунги кунда давлат ва нодавлат ишчилари ҳам дам олиш ва байрам кунларида деярли ҳордиқ чиқармайди. Айниқса, давлат хизматчиларининг ярим кечагача ва дам олиш кунлари ҳам ишлаш ҳолатлари ҳамон кузатилмоқда. Яъни қонун талаблари бажарилмаяпти, бузиляпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter