Япониялик 30 нафар кўнгилли Оролбўйини кўкаламзорлаштириш жараёнларида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳада иштирок этиш учун 30 нафар япониялик кўнгиллилар Ўзбекистонга келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Япониялик кўнгиллиларнинг юртимизга сафари мамлакатимизнинг Япониядаги элчихонаси кўмагида OISCA ташкилоти томонидан ташкил қилинди. Ташриф давомида япон кўнгиллилари Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти талабалари билан биргаликда Орол денгизининг қуриган 10 гектар тубига 10 минг туп дарахт кўчатларини экишлари режалаштирилган.
OISCA (The Organization for Industrial, Spiritual and Cultural Advancement) Нодавлат халқаро ташкилот бўлиб, 1961 йилда Токио шаҳрида ташкил этилган.
Ушбу ташкилот 2015 йилдан буён юртимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қатор лойиҳаларни амалга ошириб келаяпти. Хусусан, OISCA томонидан 2022 йилдан бошлаб 10 йил давомида Орол денгизининг қуриган ҳудудининг 40 минг гектар майдонини кўкаламзорлаштириш лойиҳаси ҳаётга тадбиқ этилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter