Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янгийўлдаги ҳовлидан 50 туп кўкнори топилди

Янгийўлдаги ҳовлидан 50 туп кўкнори топилди

Фото: «sof.uz»

Тошкент вилояти Янгийўл туманида ўтказилган «Қорадори - 2018» тезкор тадбирлари давомида бир қатор қонунбузарликлар фош этилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» ёзмоқда.

Фуқаро М.Р.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, бу ердаги томорқада 6 туп каннабис ҳамда 50 туп кўкнори ўстирилаётганлиги аниқланган.

Хонадонда «ҳосил» сақланаётган банкалар ҳам топилди. Уларнинг бирида 4,7 гр. қуритилган кўкнори гули ва кўсаклари, иккинчисида 30,9 гр. Марихуана борлиги аниқланди. Ҳовлидаги тандирхонада эса 44,9 гр. кўкнори поялари эски чопонга ўралган ҳолда яшириб қўйилган экан.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг