Янгиҳаёт туманида инспектор ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, собиқ «Toshissiqquvvat» ДУК ҳозирда «Veolia Energy Tashkent» ХК МЧЖ туман бошқармаси техник инспектори Б.Ж. фуқаро Ф.нинг хонадонида иссиқ сув истеъмоли учун мавжуд бўлган 6,2 млн сўм қарздорликни йўқ қилиб бериш ҳамда қарздорлик мавжуд эмаслиги ҳақида электрон маълумот тайёрлаб бериш эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,192-9-моддаси (тижоратда пора эвазига оғдириб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter