Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги йил арафасида қандай об-ҳаво кутилаётгани эълон қилинди

Янги йил арафасида қандай об-ҳаво кутилаётгани эълон қилинди

Фото:«Xabar.uz»

Ўзбекистонда Янги йил байрами арафасида қандай об-ҳаво кутилади? UzbMeteo бу бўйича ўз прогнозларини ўртоқлашди.

24 декабрдан аввалига Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятига, 25-26 декабрдан республиканинг бошқа ҳудудларига шимоли ғарбий совуқ нам ҳаво массалари ёғингарчиликлар билан кириб келиши ойдинлашмоқда.

Ҳаво ҳарорати пасаяди, жойларда фронтал шамоллар кучаяди. Бу совуқ нам ҳаво оқимининг охирги босқичларида кўплаб ҳудудларда қор ёғиши мумкин.

26 декабрдан шимол ҳудудларига, 27 декабрдан республиканинг бошқа ҳудудларига совуқ Сибир антициклонининг чекка қисми таъсир эта бошлайди. Одатда қиш мавсумида Ўзбекистонда Сибир антициклони давомли 4-5 суткагача давом этади. Катта эҳтимол бу ҳаво оқими янги йил арафасидаги об-ҳавони ҳам белгиласа керак.

Демак, янги йил арафа (30-31 декабр)ларида республика ҳудудларида кечалари ҳароратнинг нол даржадан бироз пасайиши ва кундуз кунлари бироз илиқ, ёғингарчиликсиз об-ҳаво шароити бўлиши ойдинлашмоқда. Тожикистонлик ҳамкасблар ҳам 28-31 декабрь кунлари Тожикистонда ёғингарчилик бўлмаслигини прогноз қилишди.

Қиш мавсумида Сибир антициклони чекка қисми кузатилган даврда Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз, совуқ ҳаво тўлқини кузатилади. Аммо ҳозирги антициклоннинг республикага чуқур кириб келмаётгани ҳисобга олинса, ой охирларида шимол ҳудудларидан ташқари жойларда ҳаво ҳароратининг кескин совиб, қаҳратон қиш бўлишига гувоҳ бўлмасак керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг