Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги нишоннинг 2020 йилги соҳиблари эълон қилинди

Янги нишоннинг 2020 йилги соҳиблари эълон қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги қарори билан «Туризм фидойиси» кўкрак нишони таъсис этилганди.

Ушбу кўкрак нишони Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган давлат органлари, жамоат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, ижтимоий соҳа ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда чет элдаги ватандошларни рағбатлантириш учун топширилади.

«Туризм фидойиси» кўкрак нишонининг 2020 йилги совриндорлари:

Абдуллаев Махмуд Мамаджанович – Жанубий Кореядаги «LAZZAT» ўзбек ресторани раҳбари;

Бадак Садик – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг маслаҳатчиси (Туркия);

Бекжанова Амина Каримбаевна – «MUINAK TOUR» МЧЖ директори (Қорақалпоғистон Республикаси);

Зарифуллаев Гулмурод Сайфуллаевич – «Синтобистон» оилавий меҳмон уйи раҳбари (Навоий вилояти);

Ибрагимов Шухрат Равшанович – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Сурхондарё вилоятидаги ҳудудий бошқармаси Маркетинг ва туризм турларини ривожлантириш бўлими бошлиғи;

Кадиров Дониёр Бахтиёрович – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг туризм ва транспорт объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари – Полковник;

Киёси Куросава – кинорежиссёр, сценарист, ёзувчи ва Ўзбекистонда тасвирга олинган «Дунёнинг чеккаси томон» фильми продюсери (Япония); 

Махкамов Илҳам Рустамович – Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирнинг биринчи ўринбосари;

Назиров Алишер Носирович – кулол, «Ҳунарманд» уюшмаси Риштон тумани бўлими аъзоси (Фарғона вилояти); 

Сайдаминов Муродулла – Orient Voyage сайёҳлик фирмаси бош директори (Самарқанд вилояти); 

Софи Ибботсон – Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги Туризм бренди элчиси; 

Салиев Тахиржан Нурмаматович – Ўзбекистон Аэронавтика федерацияси раиси; 

Тони Тончиан Дзоу – «Ипак йўли» туризм халқаро университети ректори маслаҳатчиси (Хитой Халқ Республикаси); 

Тухватуллина Эльмира Акрамовна – Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, «Dunyo bo‘ylab» телеканали давлат унитар корхонаси директорининг ижодий ишлар бўйича ўринбосари; 

Убайдуллаев Равшан Умарович – «Амирсой» тоғ чанғи курортини ташкил этиш бўйича лойиҳа раҳбари; 

Уитердик Катерина – Бухоро шаҳридаги «Шухов» сув иншооти реставрацияси ва туризм намойиш объекти барпо этилиши ташаббускори, инвестор (Франция); 

Шарапов Анвар Қурбанович – вафот этган (сўнгги иш жойи Ўзбекистон хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси раиси маслаҳатчиси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг собиқ раиси); 

Холматов Эркин Иргашевич – Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи; 

Ҳайитова Муҳайё Холмуродовна – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ҳудудий бошқармалар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари; 

Ҳакимов Дилёр Зафарович – Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги Фавқуллодда ва Муҳтор Элчиси, Европа Иттифоқи ва НАТОдаги Ваколатхоналар бошлиғи.

«Туризм фидойиси» кўкрак нишони совриндорларини қутлаш маросими яқин кунларда тантанали равишда ўтказилади, унда Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов совриндорларга кўкрак нишонини топширади.

Қайд этиш лозимки, «Туризм фидойиси» кўкрак нишони йилда бир марта топширилиб, совриндорлар сони 20 нафардан ошмайди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг