Бош прокурорнинг собиқ биринчи ўринбосари янги лавозимга тайинланди
![Бош прокурорнинг собиқ биринчи ўринбосари янги лавозимга тайинланди](https://static.xabaruz.com/crop/2/4/720_460_95_2488407945.jpg)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг тегишли фармойишига асосан, Абдуҳалим Холмахматов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Фаолияти давомида А.Холмахматов прокуратура ва суд-ҳуқуқ тизимида бир қатор лавозимларда фаолият юритган. Лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
![](https://xabar.uz/static/uploads/34/720__g91hi5MiWd998jbV0bJzQrzU6mJkAfkB.jpg)
Шу муносабат билан ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Алишер Усмонов, Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Даврон Ҳидоятов иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Президент фармони билан Абдуҳалим Холмахматов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter