Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги фонднинг Жамоатчилик кенгаши таркиби тасдиқланди (рўйхат)

Янги фонднинг Жамоатчилик кенгаши таркиби тасдиқланди (рўйхат)

Фото: Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди

Кеча, 12 феврал куни Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳузурида ташкил этилган Жамоатчилик кенгашининг илк йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда бир қатор масалалар кўриб чиқилган.

Дастлаб Жамоатчилик кенгаши раиси, ўринбосари ва котиби сайланди. Очиқ овоз бериш орқали AnhorUz нашри бош муҳаррири Лола Исламова Жамоатчилик кенгаши раиси, блогер Қобил Хидиров раис ўринбосари ҳамда блогер Лазиз Ҳамидов котиб сифатида сайланди.

Фото: Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди

Шундан сўнг матбуот соҳасига оид қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш масаласи муҳокама қилинди. Жамоатчилик кенгаши аъзолари соҳага оид бир нечта қонун ва қонуности ҳужжатларини битта кодекс сифатида бирлаштиришни, ушбу масала юзасидан катта тажрибага эга журналистлар, ҳуқуқшунослар ва экспертлардан иборат ишчи гуруҳ тузишни таклиф қилишди.

Бундан ташқари, медиа соҳасидаги вакант иш жойлари ҳақида маълумотлар берувчи портал яратиш орқали журналистларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш, журналист ва блогерлар учун ўқув ҳамда тажриба алмашиш курсларини ташкил этиш масалалари бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Шунингдек, миллий масс-медиа соҳасидаги муаммоларни батафсил, моҳиятан ўрганиш ва уларни бартараф этиш юзасидан асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида турли мавзуларда, хусусан, журналистикада гендер тенглиги ва муаммолари масаласи, Ўзбекистонда масс-медианинг ривожланиш тенденциялари, блогерлик соҳасига оид тадқиқотлар ўтказиб бориш зарурлиги таъкидланди.

Фото: Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди

Маълумот учун, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши қуйидаги таркибда тасдиқланди:

  1. Шерзодхон Қудратхўжаев (ЎзЖОКУ, Халқаро пресс-клуб)
  2. Aзамат Aтажанов (GazetaUz)
  3. Умид Шермуҳаммедов (KunUz)
  4. Муҳрим Aъзамхўжаев (DaryoUz)
  5. Хуршид Далиев (HumanUz)
  6. Қамариддин Шайхов (QalampirUz)
  7. Aбдуғани Aбдураҳмонов (XabarUz)
  8. Лола Исламова (AnhorUz)
  9. Жалолиддин Сафоев (СевимлиТВ)
  10. Қобил Aҳмедов (MY5 ва Ёшлар ТВ)
  11. Ҳожимурод Aтакулов (Ориат-доно ФМ)
  12. Қобил Хидиров (блогер)
  13. Нозим Сафаров (блогер)
  14. Aли Қаҳҳоров (блогер)
  15. Лазиз Ҳамидов (блогер)
  16. Кирилл Aлтман (блогер)
  17. Ферузхан Якубхўжаев (блогер)
  18. Никита Макаренко (блогер)
  19. Саша Иванюженко (блогер)
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг