Зафарбек Солижонов кенгаш раиси ўринбосари бўлди. Блогер Отабек Бакиров ҳам рўйхатда бор
Жорий йилнинг 15 январь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузурида ташкил этилаётган Жамоатчилик кенгашининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда кенгаш аъзолари таркиби тасдиқланди.
Қайд этилишича, кенгаш раислигига жамоатчилик, давлат органлари, парламентда узоқ йиллик тажрибага эга бўлган, қатор илмий изланишлар муаллифи, Ички ишлар вазирлиги Академияси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси кафедраси бошлиғи – Ахтам Турсунов сайланган.
Кенгаш раиси ўринбосарлигига мақолалари, фикрлари, таклифлари билан жамоатчилик ва ижтимоий тармоқларда ўз ўрнига эга бўлган «Ўзбекистон киносанъати музейи» юрисконсульти, мустақил журналист Солижонов Зафарбек Улуғбек ўғли номзоди маъқулланди.
Шунингдек, Кенгаш ишини самарали ташкил этиш ва юритиш бўйича ҳам бир неча номзодлар орасидан ҳуқуқий таълим соҳасида тажрибага эга бўлган, малакали педагог, ташкилотчи Тошкент давлат юридик университетининг Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси доцент вазифасини бажарувчиси Таджибаева Албина Юлдашбаевна – кенгаш котиби этиб сайланди.
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентилиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари рўйхати
Турсунов Ахтам |
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси кафедраси бошлиғи, Жамоатчилик кенгаши раиси |
Солижонов Зафарбек |
“Ўзбекистон киносанъати музейи" ДМда юрисконсульт, мустақил журналист, Жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари |
Абдурасулова Кумриниса |
ИИВ Академияси криминология кафедраси бошлиғи |
Алиев Умиджон |
“ALIMAX PRO” адвокатлик фирмаси адвокати |
Алимов Насим |
ЎзННТМА Кенгаши раиси ҳамда O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аппаратининг Сиёсий таълим маркази раҳбари |
Ахмедшаева Мавлюда |
Тошкент давлат юридик университети Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи кафедраси профессори |
Бакиров Отабек |
АТБ “InFinBank” Таваккалчиликни бошқариш департаменти директори в.б |
Бекмуродов Бобур |
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати раиси |
Буриева Хулкар |
“Oʻzbekiston 24” телеканали Фан, таълим ва маданият бўлимининг биринчи тоифали муҳаррири |
Эргашев Жасурбек |
“Green Invest Area” МЧЖ бош директори, блогер |
Жолдасова Шахноза |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти Давлат ва жамият қурилиши соҳасида тадқиқотлари бўлими бош илмий ходими |
Жураева Фатима |
“Уммонабону” ХК раҳбари, блогер |
Иминохунов Абдуқаҳҳор |
“Модуст бест” МЧЖ директори |
Исоков Ойбек |
Ўзбекистон ногиронлари уюшмаси раиси |
Каршиев Мирзохид |
Хельсинки университети (Финляндия) сиёсий, ижтимоий ва минтақавий ўзгаришлар дастури докторант-тадқиқотчиси |
Каримова Нодира |
Республика “ISTIQBOLLI AVLOD” ижтимоий ахборот маркази бошқарув раиси, марказ директори |
Кулиев Кодир |
Бошқарув ва Коррупцияга қарши курашиш бўйича мутахассис, халқаро тадқиқотлар ва фалсафа профессори (Вебстер университети). БМТ ҳузуридаги Халқаро Коррупцияга қарши курашиш академиясининг Ўзбекистондан вакили |
Маликов Ёрқин |
Ўзбекистон бизнесни ривожлантириш уюшмаси раиси |
Мукадамов Бобир |
Адвокат, фейсбукдаги “Портал Молодежи” гуруҳи асосчиси |
Никита Макаренко |
“Uzreport TV” телеканали мухбири, блогер |
Ортиков Бекзод |
«Eco texno city» МЧЖ директори |
Пулатов Ғафуржон |
Иқтисодчи, “Dorus-mebel” МЧЖ |
Қуронов Муҳаммаджон |
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари |
Рахимов Улуғбек |
Лойиҳа раҳбари, директор муовини “Quytosh koni" МЧЖ КК, директор муовини, “Uch-qulach polimetal” МЧЖ ХК |
Рахмонов Абдукамол |
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раисининг Мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари |
Рашидова Ширин |
“Ижтимоий ташаббусларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш” NIHOL Тошкент вилояти маркази раҳбари |
Содиқова Анора |
Ўзбекистон ахборот агентлиги |
Талипов Азиз |
Бизнес хатарларни бошқариш бўйича менежер, Grant Thornton, Лондон, Буюк Британия |
Ташанов Абдураҳмон |
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Марказий бошқаруви раиси |
Турдалиев Джамшид |
"MY LAWYER" Адвокатлик фирмаси адвокати |
Ширинова Мавлюдахон |
“Сабр” Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази директори |
Шоумаров Дилшод |
O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг мафкуравий ва тарғибот-ташвиқот ишлари бўйича ўринбосари |
Юсупов Анвар |
“Mashhura-Ziyo” нодавлат таълим муассасаси раҳбари ва нодавлат таълим муасасалари ассоциация раиси |
Таджибаева Албина |
Тошкент давлат юридик университетининг Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси доцент в.б., Жамоатчилик кенгаши котиби |
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter