Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яманда 500 000 бола мактабни тарк этган

Яманда 500 000 бола мактабни тарк этган

Фото: «AA/Sanaa»

БМТнинг болалар фонди ЮНИСEФнинг ҳисоб китобларига кўра 2015 йилдан буён Яманда 500 минг бола мамлакатдаги нотинч вазият туфайли мактабларни ташлаб кетишга мажбур бўлган. «Бу ҳақда ташкилотнинг 27 март кунги ҳисоботда маълум қилинган», — дея ёзмоқда «Анадолу» агентлиги.

Ҳисоботда келтирлишича, 2015 йилдан буён Ямандаги саводсиз болалар сони 2 миллионтага етган.

Ташкилот, шунингдек, мамлакатдаги таълим муассасаларида фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг 75 фоизи бир йилдан буён маош олмаганини ҳам айтиб ўтган. ЮНИСEФ Ямандаги таълим тизими хавф остида қолаётганидан ташвишланаётганини маълум қилган.

Ямандаги 2500 дан ортиқ мактаб фаолияти тўхтатилган, шулардан 66 фоизи уруш туфайли вайрон бўлган, 27 фоизи ёпилган, 7 фоизи ҳарбий мақсадларда ишлатилмоқда.

Ҳисоботда 2419 нафар бола ҳарбий ҳаракатларга жалб этилгани ҳам қайд этилган.

Яманда 2015 йилнинг март ойидан буён Саудия Арабистони бошчилигидаги араб давлатлари коалицияси томонидан қўллаб-қувватланаётган президент Абду Рабо Мансур Ҳодий бошчилигидаги ҳукумат кучлари ва исёнчи хусийлар ўртасида жанглар давом этмоқда. Аҳолининг 78 фоизи қашшоқликда умр кечирмоқда, 80 фоиз аҳоли эса тезкор ёрдамга муҳтож.

ЮНИСEФ ўз ҳисоботида томонларни урушни тўхтатишга, ўқитувчиларга маошларини беришга, болаларни ҳимоя қилишга ва таълимга йўналтирилган бюджетни кўпайтиришга чақирди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг