Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хотин-қизлар қўмитаси Халқаро миграция ташкилоти билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Хотин-қизлар қўмитаси Халқаро миграция ташкилоти билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Фото: Хотин-қизлар қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро миграция ташкилотининг (IMO) 2018-2019 йиллар учун ҳамкорлик йўл харитасида хотин-қизлар масалаларига доир кўплаб амалий чора-тадбирлар белгиланди.

2018 йил 25 июнь куни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида Халқаро миграция ташкилотининг Ўзбекистон билан алоқалар менежери - Санжар Тошбаев ва қўмитанинг Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Нодира Шотурсунова ўртасида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Халқаро миграция ташкилотининг 2018-2019 йиллардаги ҳамкорлик режалари ва биргаликдаги лойиҳалар истиқболлари муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Унга кўра:

  • одам савдосига қарши курашиш ва одам савдоси қурбонларига ёрдам кўрсатиш мақсадида давлат ва нодавлат ташкилотлар вакилларига ҳамкорликдаги ўқув курсларини ташкил қилиш;
  • одам савдосига қарши курашиш бўйича ахборот-профилактик материаллар ва кўргазмали қуроллар (плакат, буклет, тарқатма материаллар)ни ишлаб чиқиш ва чоп этиш;
  • одам савдоси қурбонлари ва ортга қайтган мигрант аёллар учун тадбиркорлик фаолиятини юритиш тўғрисидаги амалий қўлланма ишлаб чиқиш ва чоп этиш ҳамда минтақавий бизнес-тренинглар ташкил қилиш;
  • одам савдосига қарши курашиш ҳамда хавфсиз ва тартибга солинган миграция бўйича ижтимоий видеороликлар яратиш ва намойиш қилиш бўйича аниқ чора чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг