Хорижда ишловчиларга пенсия ҳисоблаш учун иш ҳақи қандай аниқланади?
Сиз чет элда ёлланиб ишлаган ёки ишлаётган бўлсангиз пенсия ҳисоблаш учун олинадиган иш ҳақи қуйидагича аниқланади:
- 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадалларининг миқдоридан;
- 2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун – тўланган ягона ижтимоий тўлов миқдоридан;
- 2020 йил 1 январдан – тўланган ижтимоий солиқ миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter