Хоразмда 83 туп дарахтнинг илдизга болта урилгани аниқланди (фото)

Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида 83 туп дарахт кесиб ташлангани аниқланди. Бу ҳақда Экологуз маълум қилди.
Вилоят экология бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган текширувлар натижасида 83 та дарахт кесилган, 3 та дарахт шикастлангани аниқланган.
Хоразм вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати маълум қилишича, ҳозирда судга топшириш учун ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter