Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хивадаги махсус ҳудуд «Wi-Fi» билан тўлиқ қамраб олинади

Хивадаги махсус ҳудуд «Wi-Fi» билан тўлиқ қамраб олинади

Фото: «Pozhar-bez.ru»

Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг бу борадаги тегишли қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, Хива шаҳрида меҳмонхоналар қуриш учун жисмоний ва юридик шахсларга «YER AUKSION» савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали тақдим этиладиган ер участкалари бўйича қуйидаги инвестиция мажбуриятлари белгиланади:

— майдони 0,06 гектардан 0,15 гектаргача бўлган ер участкасини ажратишда инвесторга — 50 та хонадан кам бўлмаган меҳмонхона;

— майдони 0,15 гектардан 0,3 гектаргача бўлган ер участкасини ажратишда — 100 та хонадан кам бўлмаган меҳмонхона;

— майдони 0,5 гектар ва ундан ортиқ майдонга эга ер участкасини ажратишда — 200 та хонадан кам бўлмаган, 3 — 5 юлдузли тоифадаги стандартларга мос келадиган меҳмонхона қуриш.

Шунингдек, Хоразм вилояти Шовот туманида жойлашган «Юсуф Ҳамадоний» мажмуасига туташ ҳудудларда туризм инфратузилмасини барпо қилиш, зиёратчилар ва сайёҳлар учун қўшимча қулайликлар жумладан, умумий овқатланиш объектларини «ҳалол» стандарти бўйича сертификатлаштириш ва дам олиш жойлари ташкил этиш чоралари кўрилади.

Қайд этилишича, янги ташкил этилаётган «Хива туристик транспорт коридори» ҳудуди «Wi-Fi» билан тўлиқ қамраб олиниши кўзда тутилган.

Шу билан бирга, 2020 йил 1 сентябрдан «Урганч» халқаро аэропортида «ҳаво эркинлигининг» бешинчи даражасини тақдим этувчи «Очиқ осмон» тартиби ҳам жорий қилиниши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг