Хива ҳокими Темур Давлетов жаримага тортилди
Хива шаҳар ҳокими Давлетов Темур Исмоилович «иш фаолияти давомида ўз вазифасига масъулиятсизлиги ва ўзига юклатилган вазифаларни бажаришдаги камчиликлари» сабабли интизомий жазога тортилди. Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов 12 ноябрь куни тегишли фармойишга имзо чекди.
Темур Давлетов Меҳнат кодексининг 181 моддаси 2 бандига асосан ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима тўлайди.
Эслатиб ўтамиз, Темур Давлетов мазкур лавозимга 2020 йилнинг декабрида тайинланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter