Хитойда пенсионерлар сони 241 миллион кишига етди
Мамлакатда 2017 йил охирига келиб 60 ёшга кирганлар сони 241 миллионтага етиб, жами аҳолининг 17,3 фоизини ташкил қилгани ҳақида «Синхуа» агентлиги хабар тарқатди. Бу маълумот Бутунхитой кексалар билан ишлаш қўмитаси девонидан олинган.
Девон раҳбари ўринбосари У Юйшаонинг сўзларига қараганда, 60 ёшдан ошган аҳолиси 10 фоизга тенг жамиятни «қариётган жамият» деб таснифлаш мумкин.
Хитой илк бора «қариётган жамият»га айланган 1999 йилдан кейин 60 ёшдан катта аҳолининг соф ўсиши 110 миллион нафар бўлган. «Ҳисоб-китобларга кўра кекса инсонлар сони 2050 йили энг юқори даражага етиб, 487 миллион киши ёки жами аҳолининг 34,9 фоизини ташкил этади», — дейди У Юйшао.
Солиштириш учун: хитойлик пенсионерлар сони Покистон (210 млн.) ёки Бразилия (208,7 млн.) аҳолисидан кўп, Туркия аҳолиси(80,8 млн.)дан уч карра, Ўзбекистон аҳолиси(32,5 млн.)дан 7,4 баравар зиёд.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter