Хайрия фондига Мираброр Усмонов номи берилди
«Ezgu maqsad» халқаро хайрия жамоат фондининг номи Мираброр Усмонов номидаги халқаро хайрия жамоат фонди деб ўзгартирилди.
Фонд ўз фаолиятини 2017 йил 14 июлдаги Президент қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб давом эттиради. Яъни аҳолининг ижтимоий, молиявий кўмакка муҳтож бўлган қатламларини қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади, дейилади ЎзА хабарида.
Эслатиб ўтамиз, сенатор Мираброр Усмонов узоқ йиллар Ўзбекистон футбол федерацияси, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти сифатида фаолият юритган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter