Мираброр Усмоновнинг «Минор» масжиди қурилишидаги ҳиссаси очиқланди
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол федерацияси собиқ раҳбари, сенатор Мираброр Усмонов вафот этгани хабар қилинган эди. Бугун, «Минор» масжидида Жума намозидан сўнг марҳумга жаноза намози ўқилди.
Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жаноза намозини ўқиб берди ва Мираброр Усмонов амалга оширган савоб ишлар қаторида «Минор» масжиди қурилишидаги ҳиссаси ҳақида гапирди.
— Бу дунёда Аллоҳ йўлида масжид қурган, буни сир сақлаган ва мусулмонлар фойдаланиши учун берган инсонга Аллоҳ таоло жаннатда қаср тайёрлаб қўяди. Мираброр ҳожи мана шундай савоб ишларни амалга оширган киши эди. Ҳозир кўпчилигимиз «Минор» масжиди қурилиши ҳақида билмаймиз. Энди айтсак бўлади, Мираброр Усмонов бу масжид қурилишига бекаму-кўст ҳисса қўшган эди, — дейди муфтий Усмонхон Алимов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter