Хайрия билан шуғулланаётган Сардор Раҳимхон Қўрғонтепага келди
Юртимизда бир қанча хайрия лойихалари ташкил этилган бўлиб, ҳозирги пайтда улардан энг кўп тилга олиниб келаётганидан бири машхур хонанда Сардор Раҳимхон ташкил этган «Юрак амри» лойихасидир.
Ушбу лойиха доирасида бир қанча оилаларга катта кўмак кўрсатилаётгани, ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлардаги асосий мавзулардан бирига айланиб улгурган. Лойиха давомида юртимизнинг турли нуқталарига сафар қилаётган Сардор Раҳимхон жамоаси бугун Қўрғонтепа туманига келди.
Дастлаб Қўрғонтепа тумани ҳокими Авазбек Эргашев, лойиха асосчиси Сардор Раҳимхон билан сухбатлашиб, туманимизда белгиланган тартибда амалга оширилаётган хайрия ҳаракатлари, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг иқтисодий аҳволини яхшилаш устида кўрилаётган қатор чора-тадбирлар билан таништириб ўтди.
Туманимиз худудида олиб борилаётган ишларга гувоҳ бўлган меҳмонлар, илиқ таассуротларини баён этишди ва туманимиз фаровонлигини мустаҳкамлашда ҳаммага куч-ғайрат тилаган ҳолда, иш режалари бўйича турли манзиллар сари йўл олишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter