Хавфли касаллик - вабо! Санэпидхизмат баёнот берди
Шу кунларда турли ижтимоий тармоқларда Афғонистоннинг икки вилоятида бир кунда 40 га яқин одам вабодан вафот этганлиги ҳақида хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
ЖССТ томонидан юзага келган вазият юзасидан хеч қандай расмий хабар берилмаган.
Санэпидхизмат матбуот хизмати ушбу касаллик билан боғлиқ маълумот ва кўрилаётган чоралар бўйича баёнот берди.
Вабо – vibrio cholerae микроорганизми келтириб чиқарадиган, ўткир инфекция. Касаллик диарея билан кечади, бу сувсизланиш ва қон томирлари етишмовчилигини келтириб чиқаради. Кўпинча инфекция ифлосланган сув ёки денгиз маҳсулотлари орқали юқади.
Ўзбекистонда айни дамда ушбу касаллик қайд этилмаган.
Республикасида вабо касаллигини тарқалишини ва келиб чиқишини олдини олиш юзасидан қуйидаги чоралар кўрилмоқда:
Касалликларни четдан кириб келишини олдини олиш мақсадида, республика бўйича бугунги кунда давлат чегараларини кесишиш жойларида 54 та санитария – карантин пунктлари (кейинги ўринларда – СКП деб юритилади) фаолият кўрсатиб келмоқда, шулардан 36 таси автомагистрал йўлларида, 11 таси Ҳалқаро аэропортларида, 6 таси темир йўл ва 1 таси дарё портида ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чегарадан кириб келаётган йўловчиларни тиббий – санитария кўригини яхшилаш мақсадида барча Халқаро аэропортлар ва автомагистрал йўлларда жойлашган йўловчи ўтиш оқими юқори бўлган СКПлар замонавий тепловизорлар ва контактсиз термометр (пирометр)лар билан етарлича таъминланган.
Юқумли касалликлар шифохоналарида, орал-регидратация пунктларида ўткир диареяга чалинган беморларни Соғлиқни Сақлаш Вазирининг амалдаги буйруқлари талаблари асосида вабога текширилиши ташкил этилган.
Касалликнинг мавсумида ҳар беморлар юзасидан чуқур эпидемиологик суриштирув ишлари ўтказилмоқда;
Санитария-эпидемиология хизматининг махсус лабораториялари вабо касаллигини ташҳисоти бўйича керакли жиҳозлар, реактивлар ва озуқа муҳитлари билан етарли миқдорда таъминланган;
Лаборатория мутахассисларини қайта тайёргарликдан ўтказилган;
Касаллик мавсумида ҳар ҳафта очиқ сув хавзаларидан намунлар олиб, вабо чақирувчиларига текширилиши амалга ошириб келинмоқда (НАГ ва АГ вибрионларга);
Касалликка чалинган (гумон қилинган) беморларни юқумли касалликлар шифохонасига ётқизиш мақсадида шифо-ўринлари захираси ташкил этилган;
Вабо касаллигига чалинган беморларини даволаш ишларини ташкил этиш учун зарур дори воситалари захирасини яратилган;
Давлат чегара-божхона постларидаги санитария-карантин пунктлари томонидан касалланиш тарқалган қўшни далватлардан ташриф буюрадиган фуқароларнинг тиббий назорати кучайтирилди;
Карантин ва ўта хавфли юқумли касалликлар профилактикаси бўйича аҳоли ўртасида санитария – тарғибот ишларини кучайтирилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter